Қайд этилишича, Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видео мурожаатда ўзига тегишли бўлган транспорт воситасида битта мобил комплексли мультирадар орқали унга 4 маротаба жарима белгиланганлиги айтиб ўтилган.
Аслида фуқаро Женисбек Пиязовга тегишли бўлган транспорт воситаси Бўстонлиқ туманига олиб борувчи D 012 “Бектемир ш. — Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 45 ва 50 километрларидаги қўзғалмас устунга ўрнатилган стационар радарлар орқали ва ушбу йўлнинг 24 ва 31 километрларида хизмат олиб бораётган 2 та мобил комплексли (турли хил автомобилларга ўрнатилган) радарлар орқали йўл ҳаракати қоидаларини яъни белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмасдан тезликни ошириб ҳаракатланганлиги қайд этилган.
Шу сабабли қонунчилигимизда белгиланган тартибда ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима қарорлари чиқарилган.