ИИББ маълум қилишича, воқеа туманнинг "Қўрғонтепа" МФЙ ҳудудида содир бўлган. Оққўрғон туманида сувга ҳайвон суяклари ташлаб кетилаётганлиги Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинган.
Аввалроқ 3 нафар шахс шу ишда гумондор сифатида жалб қилинган ва терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.
Ҳозирда ИИББ Карантин тадбирларини ташкил қилиш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликдаги ташкилотлар билан Оққўрғон туманида аниқланиб Оҳангаронда фош этилган мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ва ҳудудни дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.