Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

    Азимов Зафар Абдумажидович вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Зафар Азимов 1985 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.

    Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

    Шунингдек, Рузиев Зафар Шаропович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Зафар Рузиев 1964 йилда Қашқадарё вилояти, Китоб туманида таваллуд топган.

    Мазкур тайинловга қадар 2019 йилдан буён Зарбдор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

    Маълумот учун, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида 2021 йилдан бугунги кунгача Мустанов Абдивалижон Саидович ҳамда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йилдан бугунги кунгача Ашурматов Ойбек Шодмонкулович ишлаб келаётган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates