Хусусан, Янги йил байрами арафасида Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида барча туман-шаҳардаги ногиронлиги боис уйида таълим олаётган 200 нафарга яқин болалар Қарши шаҳридаги Қўғирчоқ театрига олиб келиниб, уларга театр томошалари, байрам концерт дастурлари ташкил этиб берилди. Тадбирда болажонларга байрам совғалари ҳам улашилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги эҳтиёжманд, якка ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган 100 га яқин мурожаатчилар оилаларига 0,5 тоннадан кўмир, иситиш печлари, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бундай эзгу амаллар барча ҳудудларда давом этмоқда.