Унда Сенатнинг асосий вазифалари, унинг ваколатлари, қонунчилик фаолияти ва парламент назорати доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди, шунингдек, долзарб масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда юртимизда ёшларга катта эътибор берилаётгани, улар учун шарт-шароитлар яратилаётгани эътироф этилди, Сенат ва унинг ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятидаги янгиликлар ҳақида фикр алмашилди.
Учрашув сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Учрашувдан сўнг Сенат биноси бўйлаб экскурсия ташкил этилди.