Мазкур ҳодиса Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлгани маълум қилинди.
Аниқланишича, 1-синф раҳбари С.С. (аёл) имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган вақтида, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура берган расмий баёнотида айтилишича, бу бўйича ички ишлар органлари терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.
Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.