Жиззахда ака-ука 18 ёшли маҳалладошини калтаклади

    Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида бир гуруҳ фуқароларнинг жанжаллашгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 27 сентябрь куни соат 17-45 ларда Шароф Рашидов тумани “Сарайлик” МФЙда яшовчи 1987 йилда туғилган З.Ф унинг укаси, 1991 йилда туғилган Х.С ҳамда шу МФЙда яшовчи, 2006 йилда туғилган М.Рлар ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига тан жароҳати етказган.

    Оқибатда З.Ф “бош мия чайқалиши” ташхиси билан РШТЙИМ Жиззах филиали нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Унинг укаси Х.С. ва фуқаро М.Р биринчи тиббий ёрдам олган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Якунда айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилиши таъминланади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates