Жиззахда бўлим прокурори қўлга олинди

    Хавфсизлик 16 май 2023 2203

    Тадбиркордан 1300 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

    Жиззах шаҳрида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида 2020 йилда банкдан 200 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олган ва ушбу маблағ ҳисобидан қорамол сотиб олиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган.

    Бироқ жорий йилнинг февраль ойида кредит берган банк тадбиркор томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланган деган хулоса билан вилоят прокуратурасига чора кўриш учун мурожаат қилган.

    Ўз навбатида, ўрганиб чиқиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун мазкур мурожаат Жиззах шаҳар прокуратурасига юборилиб, унинг назорати вилоят прокуратураси бўлим прокурорига юклатилган.

    Мурожаатни ўрганиб чиққан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Лекин вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори эса гўёки унинг ўзи тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этганини иддао қилиб, “хизмати” эвазига ундан 1300 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates