Жиззахда қаттиқ маиший чиқинди полигонлари қурилади

    Зарбдор, Арнасой, Пахтакор, Мирзачўл, Янгиобод ва Бахмал туманларида 6 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилади.

    Жиззах вилояти экологияси, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш учун муҳим аҳамият касб этган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида вилоятда нафақат чиқиндиларни махсус контейнерлар ёки чиқиндихоналарда туриб қолишининг, балки уларни ўз вақтида юклаш, олиб чиқиб кетиш, хавфсизлантириш ва қайта ишланиши ҳам пешма-пеш ва изчиллик билан амалга оширилиши таъминланади.

    Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти(KEITI) ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида қўшма меморандум имзоланди.

    Мазкур ҳужжатга асосан қиймати 6 миллион 600 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант ва 90 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари лойиҳаси асосида Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш кўчма станцияларини яратиш, янги қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қуриш ва амалдаги полигонларда замонавий талабларга жавоб берадиган чиқиндихоналарни қайта қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

    Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида Зомин ва Шароф Рашидов туманларида экологик норма ва санитар талабларга жавоб берадиган замонавий қаттиқ маиший чиқинди полигонлари барпо этилади. Жалб этилаётган маблағлар ҳисобидан 3 та санитар талабларга жавоб берадиган қаттиқ маиший чиқинди полигонлари, 5 та ҳудудда компостлаш ва чиқиндиларни саралаш комплекси ҳамда Зарбдор, Арнасой, Пахтакор, Мирзачўл, Янгиобод ва Бахмал туманларида 6 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилади.

    Иккинчи босқичда чиқиндихоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида қаттиқ маиший чиқинди полигонларида зичлаш ишларини амалга ошириш учун 5 та махсус техника, контейнерларни ташиш учун 12 та махсус техника, чиқиндиларни қайта юклаш станцияси учун сиғими 60 кубометр бўлган 28 та контейнер, 5 тадан бульдозер, экскаватор, автоюклагич, самосвал ва компостлаш учун ускуналар харид қилинади.

    Жиззах вилояти экологияси, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш учун муҳим аҳамият касб этган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида вилоятда нафақат чиқиндиларни махсус контейнерлар ёки чиқиндихоналарда туриб қолишининг, балки уларни ўз вақтида юклаш, олиб чиқиб кетиш, хавфсизлантириш ва қайта ишланиши ҳам пешма-пеш ва изчиллик билан амалга оширилиши таъминланади. Энг муҳими янги иш ўринлари яратилиб, вақтинча банд бўлмаган аҳоли доимий иш билан таъминланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates