Жиззахдаги айрим кластерга нисбатан иш қўзғатилди

    Жиззах вилоятидаги “Jizzax industrial toʻqima”, “Jizzax kenteks” ва “Baxmal quyosh nuri” МЧЖлар келишган ҳолда пахта толаси ва техник чигит маҳсулотлари нархини кескин оширгани аниқланди.

    Бу ҳақда Рақобатни қўмитаси хабар берди.

    Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишда, “Jizzax industrial toʻqima” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери пахта толаси ва техник чигит маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартнома асосида сотгани аниқланди.

    Шундан, 321,7 тонна пахта толасини биржа котировка нархларига нисбатан юқори нархда ва 1021 тонна пахта толасини биржа котировка нархига нисбатан паст нархда сотиш ҳолати ҳамда 2536 тонна техник чигит маҳсулоти биржа котировка нархлари билан солиштирилганда паст нархларда сотилгани маълум бўлди.

    Ўрганиш натижаларига кўра, Махсус комиссия томонидан қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари билан “Jizzax industrial toʻqima” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли таъсир чораси қўлланилди.

    Шунингдек, пахта шроти бўйича биржа савдоларида иштирок этган ““Paxtakor sifat yogʻ”, “Jizzax kenteks” ва “Baxmal quyosh nuri” МЧЖлар томонидан нархлар келишилган ҳолда кескин оширилгани учун иш қўзғатилиб, жамиятлар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates