Жиззахда илк рақамли подстанция ишга туширилди

    Подстанциянинг ишга туширилиши билан Фориш, Зафаробод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл ҳамда Жиззах шаҳри аҳолисини бир қисмининг электр таъминоти янада яхшиланади.

    Қайд этилишича, давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022 йил 28 декабрдаги қарорига асосан Сирдарё иссиқлик электр станциясида 220 кВ ли ҳаво линияси ҳамда 220 кВ ли "Зафаробод" рақамли подстанциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган эди. Бугунги кунга келиб қуввати 500 Мегаваттли ушбу инвестицион лойиҳа қурилиши якунига етказилди.

    Мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, ушбу рақамли подстанциясини қуриш лойиҳаси Фориш туманининг "Эгизбулоқ" МФЙ ҳудудида олиб борилди. Подстанциясини қуришда эса бош пудратчи сифатида Хитойнинг “Shanghai Electric Group”, линия тортишда эса “Syncro” компаниялари жалб қилинди.

    Подстанциянинг қурилиш лойиҳаси учун 60 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилди, айни пайтда шанхайлик муҳандислар билан подстанция ускуналари ва асосий бошқарув серверларини маҳаллий ишчиларга ўргатиш жараёнлари кетмоқда, — дейди "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Жиззах магистраль электр тармоқлари раҳбари Ғайрат Аҳмедов.

    Қурилиш лойиҳасига кўра, мазкур подстанцияга 280 км узунликдаги 220 кВли ҳаво линияси Сирдарё иссиқлик электр станциясидан тортилади. Бунинг учун мазкур линия Сирдарё вилоятининг Ширин ва Янгиер шаҳарлари, Ховос туманидан ўтиб, Жиззах вилоятининг Зомин, Пахтакор, Шароф Рашидов, Зарбдор ва Фориш туманлари ҳудудларини боғлайди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates