Жорий ўқув йилида ТДТУда янги "Гидроэнергетика" таълим йўналишида 50 нафар абитуриент қабул қилинади

    Таълим 10 июн 2021 811

    Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ахборот хизмати раҳбари Равшан Бойқулов маълум қилди.

    Маълум қилинишича, "Ўзбекгидроэнерго" акционерлик жамияти раисининг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан Жамиятнинг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжи юзасидан таклифлари инобатга олиниб, жорий ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида “Гидроэнергетика” таълим йўналиши ташкил этилиб, мазкур йўналишда 5 нафар давлат гранти, 45 нафар контракт-тўлов асосида, жами 50 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилди.

    Тошкент архитектура-қурилиш институти “Гидротехника иншоотлари қурилиши (турлари бўйича)” таълим йўналишининг қабул квотаси 100 нафарга етказилди. Шундан, кундузги бўлимга 75 та (5 та давлат гранти, 70 та тўлов-контракт асосида), сиртқи бўлимга 25 та (тўлов-контракт асосида) ўрин ажратилди.

    Соҳадаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги “Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассасаси алоҳида ўрин эгаллайди.

    Бугунги кунда, таълим муассасаси “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизим корхоналари ва бошқа ташкилотларнинг меҳнат бозоридаги эҳтиёжидан келиб чиқиб, жами 55 дан ортиқ касб-ҳунар тури бўйича таълимнинг Давлат стандартларига мувофиқ ўқув режа, дастурлар, техник воситалар, янги педагогик ва замонавий ахборот технологиялари ҳамда халқаро тажрибалардан кенг фойдаланган ҳолда, сифатли ўқув-амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates