Форумнинг биринчи кунида 10 дан ортиқ сармоявий битимлар имзоланди

    Юртимизда бўлиб ўтаётган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг биринчи кунида йирик компаниялар, жумладан, ACWA Power, Masdar, Bonfarm Group ва бошқа компаниялар билан ўндан ортиқ сармоявий шартномалар имзоланди.

    Халқаро инвестиция форумига қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда. Хусусан, жорий йилда тадбирда 93 давлатдан 2,5 мингга яқин делегат қатнашди. Форумнинг биринчи кунида йирик компаниялар, жумладан, ACWA Power, Masdar, Bonfarm Group ва бошқа компаниялар билан ўндан ортиқ сармоявий шартномалар имзоланди.

    Ушбу тадбир энергетика, геология, озиқ-овқат саноати ва яшил технологияларни жорий этиш каби муҳим йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликнинг бошланиши бўлди.

    Битимларнинг имзоланиши ушбу тармоқларни ривожлантириш, иқтисодий ўсиш ва инновацияларни рағбатлантириш учун катта миқдорда сармоя олиб келиши кутилмоқда.

    Соҳа вакиллари бундай шартномалар нафақат ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаши, балки халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратишини ҳам таъкидлади.

    Шунингдек, форумда мазкур соҳаларнинг ҳар бирининг бугунги кундаги вазифалари ва истиқболдаги аниқ режалар муҳокама қилинди. Инвестицион фаолликни рағбатлантириш ва бозорнинг асосий иштирокчилари ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган мазкур форум иқтисодиёт учун ўзининг самарадорлиги ва аҳамиятини ҳозирданоқ кўрсатмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates