Жорий ярим йилликда 4034 кг ва 22 626 дона карантин остидаги маҳулот йўқ қилинди

    АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова тизимда 6 ой давомида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берди.

    Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 2 млн. 619 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида қарийб икки мартадан фитосанитар мониторинг ва дала назорати ўтказилиб, 183 минг 860 та дала назорати далолатномалари расмийлаштирилди. 2022 йил давомида импорт қилинган маҳсулотларда 118 минг 83 та лаборатория экспертизалари ўтказилиб, 260 та ҳолатда 14 турдаги карантин объекти аниқланган. Экспорт маҳсулотларида эса 96 минг 742 та экспертиза ўтказилиб, 266 та ҳолатда 9 турдаги карантин объектлари аниқланди. 492 тонна ва 4 387 дона зарарланган импорт маҳсулотлар экспортёр давлатларга қайтарилди ҳамда 8,76 тн ва 2 657 дона маҳсулот йўқ қилинди.

    Хусусий секторда қўшимча янги 2 256 нафар доимий ва 15 500 нафар мавсумий ишчи ўрни яратилиб, “Ўзагрокимёҳимоя” акциадорлик жамияти ва унинг бўлинмаларида ишлаган ишчи-ходимлар тўлиқ иш билан таъминланди.

    Қўшимча 181 та биолабораториялар ташкил этилиб, 700 тага яқин биолабораториянинг фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди. Алоҳида хонадонбай иш тизими ташкил этилиб, 1 336 та хонадонда биолаборатория шахобчалари ташкил этилди ҳамда 2 572 та янги иш ўринлари яратилди. 354 та ўсимлик клиникалари ташкил этилиб, уларнинг сони 859 тага етказилди. Алоҳида 257 та аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатувчи ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари ташкил этилди ҳамда шу ҳисобдан 514 та янги иш ўринлари яратилди.

    Халқаро илғор тажрибалар, инновацион технологияларни қўллаш бўйича агроном-инспекторлар малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида Россия, Хитой, Миср, АҚШ, Туркия, Чили, Латвия, Озарбайжонлик мутахассислар иштирокида ўқувлар ўтказилди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти вакилларининг малакасини ошириш мақсадида ривожланган мамлакатларга хизмат сафарлари амалга оширилди. Маълумот учун, айни вақтда яна 11 нафар мутахассис Буюк Британияда “CABI” Қишлоқ хўжалиги ва биология фанлари халқаро марказида тажриба алмашмоқда.

    Кинолог-мутахассислар ва детектор-хизмат итлари ёрдамида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 437 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, 4 минг 34 килограм, 22 626 дона карантин остидаги маҳсулот йўқ қилинган.

    Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 869,9 минг гектар майдонда зарарли чигиртка ўчоқларини аниқлаш кузатув-назорат ишлари амалга оширилди. 346,7 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилди. Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ҳамда Агрокимёвий таҳлил марказининг фаолиятини рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    Минерал ўғитлар назорати бўйича ўғит ва кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдо фаолиятини “тўлиқ занжир”ли назоратини лицензиялаш ва импортни рухсатнома асосида ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Натижада пестицидлар ва минерал ўғитларни рўйхатга олиш ва назоратини халқаро талаблар асосида қайта ташкил этишга; уларнинг импорти, савдоси ва фойдаланиш самарадорлигини қадоқларни махсус QR кодлаш орқали назоратга олинди.

    Бугунги кунда Озарбайжон, Польша, Индонезия, Миср ва Қатар давлатлари билан соҳада ўзаро ҳамкорлик битимларини тузиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Кореяга узум, Хитойга узум, ловия ва қуритилган қовун, Индонезияга гилос, АҚШга қовун, Покистонга олхўри, шафтоли, ўрик, гилос ва анор маҳсулотлари экспорти учун фитосанитар рухсат олиш юзасидан ишлаб амалга ошириляпти.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates