Халқаро молия корпорацияси (IFC) ўсимликлар карантини ва ҳимоясини таъминлашда ҳамкорлик қилади

    Агросектор 20 апрел 2022 1191

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига Халқаро молия ташкилоти (IFC) делегацияси ташриф буюрди.

    Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 15 июлдаги «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида Агентликка тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш, тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицид, нитрат ва оғир металл тузлари қолдиқларини дала шароитида радиологик-токсикологик таҳлиллардан ўтказиш алоҳида вазифа этиб белгиланган.

    Бугунги кунда Агентлик томонидан мазкур йўналишда халқаро тажриба ўрганилиб, хорижлик экспертлар билан ҳамкорликда иш олиб бориляпти.

    Халқаро молия ташкилоти (IFC) делегациясининг Агентликка ташрифи чоғида ҳам айнан минерал ўғитларни рўйхатдан ўтказиш, сотиш ва импорт қилишни лицензиялаш ҳамда назорат қилиш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашувда Агентлик мутахассислари томонидан минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг назоратини олиб бориш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистонда минерал ўғитлар билан боғлиқ рухсат этувчи тартиб-таомиллар ва назорат функциялари хусусида тақдимот ўтказилди.

    Мулоқот чоғида халқаро ташкилот вакиллари тизимни ривожлантиришда техник кўмак беришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, соҳани рақамлаштириш назоратни амалга оширишда яхши самара бериши таъкидланди. Бу борада ҳам ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди, деб хабар беради Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates