Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилиниши маълум қилинди

    Саломатлик 21 январ 2022 2662

    Юртимизга коронавируснинг “Omicron” штамми кириб келганида сўнг маълум чекловлар ўрнатилди. 

    Мактабгача таълим вазирлиги ҳам вазиятдан келиб чиқиб қуйидагиларни маълум қилди:

    Давлат мактабгача таълим ташкилотларида COVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;

    давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;

    ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

    йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

    мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

    COVID-19 пандемияси даврида касаллик аломатлари аниқланган МТТлар гуруҳлари СанЭпидхизмат (СЭС) хулосасига кўра вақтинчалик карантинга ёпилади.

    Касаллик аломатлари бартараф этилганидан сўнг, МТТ ёки гуруҳлар ўз фаолиятини яна давом эттиради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates