Туркиядан шафтоли кўчати олиб киришга вақтинчалик тақиқ ўрнатилди

    2022 йил 15 июндан бошлаб Туркия давлатининг «PARLAR FIDAN Parlar fidan tarim urunleri gida tekstil sanayi ve ticarey limited sirketi» (Питомник) кўчатхоналаридан Ўзбекистон Республикасига экиш материалларини олиб киришга вақтинчалик тақиқ ўрнатилди.

    Марказий фитосанитария лабораториясининг 2022 йил 18 майдаги 2022-4371-сонли экспертиза хулосасига кўра, Туркия давлатининг «PARLAR FIDAN» кўчатхоналаридан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган шафтоли (Дихиред нави) кўчатларида «Олхўрининг чўтир касаллиги» (Плум пох вирус) аниқланган.

    Шу боис мазкур касалликни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқалиш хавфини олдини олиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан вақтинчалик импорт чеклови ўрнатилди.

    Маълумот учун, «Олхўрининг чўтир касаллиги» (Плум пох вирус) асосан Европа мамлакатлари, хусусан, Австрия, Англия, Болгария, Венгрия, Германия, Голландия, Греция, Молдова, Польша, Россия, Руминия, Сербия, Туркия, Украина, Чехия, Эстония, Швецария, Швеция каби мамлакатларда тарқалган. Ушбу касаллик олхўри, тоғолча, ўрик, шафтоли каби меваларни зарарлайди. Касаллик туфайли чидамсиз дарахтларнинг 25-50%, баъзан 100% ҳосили йўқотилади.

    Зарарланган дарахтлар мевасининг кўпчилиги тўкилади, қолганлари майда ва таъмсиз бўлиб қолади. Касаллик белгилари дарахтлар вирус билан зарарлангандан сўнг 9-11 ой ўтганда намоён бўлади. Шунингдек, касаллик билан зарарланган мевалар вақтидан олдин рангга киради, таркибида қанд моддаси камаяди ва соғломларидан 20-30 кун олдин тўкилади. Уларнинг бир қисми мумиёлашади. Кучли зарарланган чидамсиз навларнинг ҳосили бутунлай йўқотилиши мумкин.

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 мартдаги 3 ва 5-сон қарорига мувофиқ «Олхўрининг чўтир касаллиги» (Плум пох вирус) Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатига киритилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates