Миллий гвардия ходимлари эндиликда тиббий ниқоб тақмаган фуқароларга ниқоб тақдим этади

    Саломатлик 10 январ 2022 2391

    Ўзбекистонга коронавируснинг «омикрон» штамми кириб келган бўлсада, атрофимизда тиббий ниқоб таққанлар жуда кам. 

    Ижтимоий тармоқларда тиббий ниқобсиз юрганларга 1 миллион 350 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилиши борасида хабарлар тарқалмоқда. Бу қанчалик асосли? Ушбу тартиб қачондан кучга кирган ёки қачондан кучга киради?

    Мазкур саволга АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида жавоб берди.

    Унинг таъкидлашича, бу тартиб амалда ва бекор бўлмаган.

    «Белгиланган меъёрларга мувофиқ, жарима тайинланади. Эндиликда Миллий гвардия ходимлари тиббий ниқоб тақмаган фуқарога ниқоб тақиши кераклиги борасида эслатиб тушунтириш ишларини олиб боради ҳамда ёнида тиббий ниқоби бўлмаганларга ниқоб беради», деди Ҳабибулла Оқилов.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates