Ҳафталик доирасида Тошккент тўқимачилик Саммити, Uztextile Expo 2022 халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси, модалар намойиши, барқарор тўқимачилик корхоналарига бизнес турлар ташкил этилади.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.
Экспертлар фикрига кўра, Ўзбекистон янги ривожланаётган ресурс марказига айланмоқда ва етакчи брендлар эътибори тўқимачилик саноатига қаратилган. Айнан ушбу ҳафталик давомида ўзбек тўқимачилик саноатининг ютуқлари ва потенциали кўрсатиб берилади.
Саммитда 15 та давлатдан 400 дан ортиқ халқаро иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда. Илк бор Саммит Fast Fashion масаласига қаратилида ва WTIN (Буюк Британиянинг халқаро тўқимачилик нашри) бош директори Марк Ярвис модераторлик қилади ва Саммит дебат ва таклифлар шаклида ўтказилади.
Тадбирнинг энг муҳим тақдимоти - Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳомийлигида Gherzi халқаро консалтинг ташкилоти томонидан тайёрланган “Ўзбекистон тўқимачилик саноатига оид мустақил ахборот” ва БМТ ЕИК (UNECE) нинг “2024 йилгача Ўзбекистон тўқимачилик саноатида барқарор рақамли савдодан фойдаланиш бўйича корхоналар салоҳиятини ошириш” лойиҳаси тақдимоти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.