Пахта тўқимачилик саноатига «Better Work» ва «Better Cotton» стандартлари татбиқ этилади

    Бизнес 31 май 2023 1870

    Пойтахтимизда “Тўқимачилик ҳафталиги” доирасида “Тўқимачилик саноатида ижтимоий тадбиркорлик” мавзусида форум ташкил этилди.

    Унда Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Т.Нарбаева, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, йирик халқаро компаниялар ва хорижий давлатларнинг иш берувчилар конфедерациялари, Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

    Анжуманда тўқимачилик саноати корхоналарининг ижтимоий масъулияти, жумладан, ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқаришнинг экологик барқарорлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

    Сенат Раиси ўз сўзида кучли сиёсий ирода туфайли Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари тизими тубдан ислоҳ қилингани, фуқаролик жамияти вакиллари ва халқаро ҳамкор ташкилотлар, хусусан, Халқаро меҳнат ташкилоти билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлаб ўтди.

    Анжуман доирасида ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бизнеснинг ижтимоий масъулияти ва атроф-муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, тўқимачилик саноатида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва барқарор ривожланишига таъсири масалалари муҳокама этилди.

    Конференцияда Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро Молия Корпорациясининг тикувчилик саноатида муносиб меҳнат стандартлари ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган “Better Work” қўшма дастурини Ўзбекистонда татбиқ этиш бўйича лойиҳага старт берилди.

    Шунингдек, Конференцияда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Т.Нарбаева, “Better Cotton Initiative” дастурлари вакили Рейчел Беккет ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.Хайдаров ўртасида “Better Cotton” ҳамда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ўртасида 2023-2024 йилларда Барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар режаси” яъни, йўл харитаси имзоланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Таъкидлаш лозим, “Better work” ҳамда “Better Cotton Initiative” қўшма дастурининг Ўзбекистонда амалга оширилиши тикув-тўқимачилик саноатига замонавий, энергия тежовчи технологияларни кенг татбиқ этиш, ишлаб чиқаришнинг экологияга таъсирини камайтириш билан бирга, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, меҳнат муносабатларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилади.

    Шунингдек, Ўзбекистон пахта тўқимачилик саноатида инвестицион муҳитни яхшилаш, соҳага дунё тўқимачилик саноатида тан олинган брендларнинг кириб келишига, энг асосийси кўплаб янги иш ўринлари яратилишига имкон яратади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates