Жорий йил Китобда ғалла майдонлари 1000 гектарга қисқаради

    2021 йилда Китоб туманида ғалладан қисқарган 1000 гектар ер майдонларида боғ, ток ва сабзавотлар етиштирилади. Бу ҳақда туман ҳокими Алишер Зокиров вилоят ҳокими иштирокида ҳудудда ўтказилган семинарда маълум қилди.

    — Ушбу ажратилган ер майдонларида 547 гектар боғ, 146 гектар узумзор ва 307 гектар сабзавот маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилади, — деди туман ҳокими. — Уларни 3 та кооперация бирлаштиради. Яна бир қулайлиги боғ ва токзорлар ҳосилга киргунга қадар қатор ораларига ҳам экинлар экиш йўлга қўйилади. Бу орқали 2500 та янги иш ўринлари яратилади.