Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 7 та подстанцияда юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб, подстанцияларда қўшимча 631 МВА қувват оширилган.
- Тошкент вилояти “Чирчиқ” подстанциясида 150 МВА;
- Қорақалпоғистон Республикаси “Беруний” подстанциясида 125 МВА;
- Хоразм вилояти “Хоразм” подстанциясида 75 МВА;
- Фарғона вилояти “Ўзгариш” подстанциясида 50 МВА;
- Бухоро вилоятида “Қуйимозор” подстанциясида 63 МВА;
- Қашқадарё вилоятида “Амир Темур” подстанциясида 125 МВА;
- Навоий вилоятида “Горная” подстанциясида – 43 МВА юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб ишга туширилди ва 631 МВА қувватга оширилди.
Шунингдек, йил якунига қадар 10 та юқори кучланишли подстанцияда 1000 МВА қўшимча қувват оширилиши кутилмоқда, жумладан:
- Қашқадарё вилояти, “Қарши” подстанциясида 75 МВА;
- Бухоро вилояти, “Қуйимозор” подстанциясида 127 МВА;
- Самарқанд вилояти, “Самарқанд” подстанциясида 9 МВА;
- “Каттақўрғон” подстанциясида 75 МВА;
- Навоий вилояти, “Химия” подстанциясида 200 МВА;
- “Горная” подстанциясида 43 МВА;
- Фарғона вилояти, “Фарғона” подстанциясида 75 МВА;
- Тошкент шаҳри, “Юксак” подстанциясида 23 МВА;
- Сурхондарё вилояти, “Шеробод” подстанциясида 249 МВА; 10. Жиззах вилояти, “ДНС” - 2 подстанциясида 124 МВА қўшимча қувват оширилади.
Жорий йил якунига қадар 3 та инвестиция лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Хусусан:
- “Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 500 кВли “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестиция лойиҳаси.
- “500 кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500 кВли “Сурхон” подстанциясидаги очиқ тақсимловчи қурилма (ОТҚ)ни кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси.
- “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан жорий йилнинг биринчи яримйиллигида жами 398,6 млрд. сўмли лойиҳалар фойдаланишга топширилди.