Жорий йилда 2500 га яқин хорижий ОТМ томонидан берилган диплом нострификацияланади

    АОКАда Билимни баҳолаш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида тизимда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги режалар ҳақида маълумот берилди

    Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2023 йилга қадар Давлат тест маркази сифатида фаолият юритган бўлиб, 2022 йил давомида агентлик томонидан 52 турдаги тест синовлари ташкил этилиб, унда 2 млн нафардан ортиқ талабгорнинг билими синовдан ўтказилди.

    Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш учун республика бўйича 58 та бино, стадион ва хиёбон танлаб олиниб, мазкур жойлар маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тест синовларига тўлиқ тайёрланди. Бунда бир сменада 48 420 нафар, бир кунда эса 96 840 нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши таъминланди.

    Тест синовларига назоратчи сифатида жалб этиш учун 5,7 минг нафардан зиёд педагог ходимларга ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди ва машғулотлар якунида имтиҳон қилиниб, 3,6 минг нафардан зиёд педагог ходимлар гуруҳ назоратчиси сифатида танлаб олинди.

    Тест натижаларига кўра 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан 39 962 нафари давлат гранти, 150 413 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

    Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича 2022 йил давомида 15 та чет тили бўйича 16 марта имтиҳонлар ташкил этилиб, 63 мингдан зиёд талабгорнинг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмалари бўйича чет тилини билиш даражаси аниқланди. Мазкур имтиҳонлар 4 тоифага бўлинади:

      1. Академик лицей битирувчилари учун бепул чет тили имтиҳони;
      2. Чет тиллари ўқитувчилари учун устама имтиҳони;
      3. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш имтиҳони.
      4. Хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган 6 та олий таълим муассасасига кириш учун чет тилидан ижодий имтиҳон.

    Шунингдек, 2022 йилда чет тилини билиш даражасини аниқлашнинг кўп даражали тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Ҳозирга келиб инлгиз, немис, француз ва араб тилларидан чет тили имтиҳонлари кўп даражали (multilevel) форматда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чет тили имтиҳони натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтагача қисқартирилди.

    2023 йилда ҳам 50 дан ортиқ турдаги тест синовлари ташкил этилиб, унда 2 млн нафардан ортиқ талабгор тест синовидан ўтказилади. Бунинг учун 15 та умумтаълим фанидан 25 мингга яқин, қардош тиллардан 4,5 мингдан ортиқ, шарқ тиллари ҳамда испан ва итальян тилларидан 1,7 мингдан ортиқ, 50 тадан ортиқ махсус фандан 15 мингдан ортиқ тест топшириқлари шакллантирилади. Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари учун 9 та умумтаълим фанидан (математика, биология, физика, кимё, тарих, география, она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёт) 855 та тест топшириғи шакллантирилади, таржима қилинади ва экспертизадан ўтказилади.

    Абитуриентларнинг тест материаллари билан ишлаш кўникмасини шакллантириш мақсадида намунавий тест топшириқлари асосида 100 минг нафарга яқин ёшларнинг диагностик тест синовлари орқали билими баҳоланади. Кенг жамоатчилик вакиллари орасидан 8 минг нафардан ортиқ номзод my.dtm.uz сайти орқали тест синовларига гуруҳ назоратчиси сифатида рўйхатга олиниб, уларнинг малакаси оширилмоқда. 1,8 мингдан ортиқ тест вариантларининг классик ва замонавий тест назариялари асосида статистик таҳлили амалга оширилади.

    2,5 мингга яқин хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш ишлари амалга оширилади. Таълим соҳаси ташкилотлари томонидан бериладиган 10 мингдан ортиқ расмий ҳужжатларга апостиль қўйилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates