Жорий йилда қанча пахта етиштирилди?

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, жорий йилда республикамиздаги 136 та туманда 134 та пахта-тўқимачилик кластерлари ва уларга бириктирилган 29 минг фермер хўжаликларида 1 миллион 32 минг гектар майдонда ғўза парваришланди.

    Пахтачиликда илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига ўртача ҳосилдорлик гектарига 35 центнерни (2021 йилга нисбатан 2,6 центнерга кўп) ташкил этди ва жами 3 миллион 510 минг тонна ёки шартномага нисбатан 100,2 фоиз пахта хом ашёси тайёрланди.

    Пахта йиғим – терими мавсуми кластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан уюшқоқлик билан ташкил этилди ва теримда қатнашган ишчиларни моддий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Жорий йилги пахта териш мавсумига 1,8 миллион нафар теримчи жалб этилди.

    Шунингдек, теримда 1 089 та пахта териш машинаси, 15 320 та транспорт трактори ҳамда 24 900 та тиркамалар қатнашиши таъминланди.

    Пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этган Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида шартномада белгиланган ҳосил тўлиқ йиғиб-териб олинди.

    Республикада пахта етиштирувчи 136 та тумандан пахта йиғим-теримини аниқ тизим асосида ташкил этган 116 таси, 134 та пахта-тўқимачилик кластерларидан 111 таси ҳамда 29 минг 970 та фермер хўжаликларидан 27 минг 102 таси шартномани ортиғи билан бажарди.

    Республикада ҳар гектар пахта майдонидан ўртача ҳосилдорлик 35,0 центнерни ташкил қилди ва 24 та туманда 30 центнергача, 41 та туманда 30-35 центнер ва 71 та туманда 35-40 центнер ҳосил олинди.

    Пахтани механизация ёрдамида йиғиштириб олиш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, 1 089 та пахта териш машиналари билан 632 минг тонна ёки 18,0 фоиз пахта ҳосили териб олиш йўлга қўйилди.

    Бу кўрсаткич, Жиззахда 56,7 фоиз, Сирдарёда 48,8 фоиз, Тошкентда 30,8 фоиз, Самарқандда 25,7 фоиз, Наманганда 15,2 фоиз ва Қашқадарё вилоятида 13,0 фоизни ташкил этди.

    Жорий йилги пахта хом ашёсини териб олиш харажатларини молиялаштиришда имтиёзли кредитнинг кафолатланган ҳажмлари ойлар бўйича тақсимланиб, пахта етиштирувчиларга етказиб берилди.

    Шуниндек, ҳар беш кунда теримчиларга ҳар килограмм терган пахтаси учун ўртача 1 600-2200 сўмдан, машинада терилган 1 тонна пахта хом ашёси учун 1400 минг сўмдан хизмат ҳақи тўлаб борилди ва мавсумда 4 триллион 669 миллиард сўмдан ортиқ терим пуллари тарқатилди.

    Бундан ташқари, териб олинган пахта хом ашёсининг 3,1 миллион тонна ёки 90 фоиздан ортиғи юқори сорт ва классларга (1 сорт 1 ва 2-классларга) сотилди ва бу пахта етиштирувчиларнинг иқтисодий ҳолатини яхшиланишига олиб келади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates