Жорий йилдан самолёт ва поезд вагонларига ҳунарманд ва уларнинг маҳсулотлари ҳақида маълумот жойланади

    Бизнес 11 январ 2022 1085

    Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Республика «Ҳунарманд» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Ҳотамова маълум қилди.

    2022 йилда ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга 500 млрд сўм йўналтирилади. Шундан келиб чиқиб, ҳунармандларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 млн сўмгача кредит берилади. Улар маблағларни нақд пул кўринишида олиши ҳам мумкин.

    Имтиёзли кредит ажратиш бўйича «oilakredit.uz» электрон платформасида ҳунармандларни онлайн навбатга қўйиш ва уларнинг лойиҳаларини кредитлаш учун алоҳида бўлим ишга туширилади.

    2022 йилдан бошлаб «Ўзекспомарказ» павильонларида “Craft fair Uzbekistan” халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси ташкил этилади.

    Доимий равишда «Ҳунармандчилик марказлари» ва «Уста-шогирд» мактаблари туристик маршрутларга киритиб борилади. Ҳунармандлар ва уларнинг маҳсулотлари бўйича маълумотлар самолёт ва поезд вагонларда жойлаштириб борилади.

    2022 йилдан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун фаолият юритиш жойидан қатъи назар, коммунал инфратузилма хизматлари ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates