Бизнес омбудсман тадбиркорларнинг хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга чақирди

    Бизнес омбудсман экологик вазиятни яхшилаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар жараёнида айрим ҳудудларда тадбиркорларнинг қонуний мулкига зарар етказилгани ҳақида мурожаатлар келиб тушаётганини маълум қилди.

    Таъкидланишича, тадбиркорлик субъектини тугатиш ёки унинг мол-мулкига нисбатан қандайдир чора кўриш фақат ваколатли давлат органи ёки суд қарори асосида амалга оширилиши мумкин.

    Қайд этиш жоизки, «Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, хусусий мулк давлат ҳимоясида бўлиб, бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ҳисобланади.

    Шу муносабат билан Бизнес омбудсман ваколатли органларни экологик тадбирлар ва бошқа муҳим жараёнларни амалга оширишда тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларига қатъий риоя этишга, хусусий мулкка нисбатан ҳар қандай қонунбузарликка йўл қўймасликка ҳамда барча қарор ва ҳаракатларни амалдаги қонунчилик асосида амалга оширишга чақирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates