ЖССТ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

    Саломатлик 31 май 2022 2283

    Жорий йил 30 майда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианне Куппенс билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда ЖССТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Л.Куппенс Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, касалликларни камайтириш, пандемия даврида аҳолини муваффақиятли эмлаш, Оролбўйи минтақасида экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ва ислоҳотлар кўламини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Ўз навбатида, С.Сафоев Оролбўйи минтақасида давлат раҳбарининг ташаббуслари ва алоҳида топшириқларига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришлар ва айни вақтдаги ҳолатга батафсил тўхталиб ўтди. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2021 йил 18 майда «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» деб эълон қилингани Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган ишларнинг самараси эканлиги қайд этилди.

    Хусусан, 2018 йилдан буён Орол денгизининг қуриган тубидан миллионлаб тонна чанг ва заҳарли тузлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида 1,5 миллион гектар майдонга чўл ўсимликлари экилди. Жорий йилда яна 100 минг гектар майдонда ўрмонзор барпо этиш режалаштирилганлиги таъкидланди.

    Л.Куппенс ЖССТ Оролбўйи минтақаси аҳолиси саломатлигини яхшилаш борасида қилинаётган ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Учрашув якунида ўзаро самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates