ЖССТ: Дунёда вабога чалиниш кўрсаткичи 58 фоизга ошди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, сўнгги ойларда дунёнинг қатор минтақаларида вабо эпидемияси кескин кучая бошлади.

    Хусусан, май ойида 46 мингдан ортиқ кишига ушбу хавфли касаллик ташхиси қўйилган ва бу апрель ойига нисбатан 58 фоиз юқори кўрсаткичдир.

    Эпидемия ўчоқлари 19 мамлакатда қайд этилган. Май ойида рўйхатга олинган беморлар сони – 46,4 минг нафардан зиёд. Уларнинг 185 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

    Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси ҳиссасига тўғри келмоқда. Афғонистонда 13 минг нафардан ортиқ, Покистонда эса 13 мингга яқин янги ҳолат қайд этилган.

    Умуман, жорий йил бошидан буён сайёрамиз бўйича қарийб 195 минг одам ушбу хасталикни юқтиргани айтилмоқда. Эпидемия қурбонлари сони 1,9 минг нафардан ошган.

    Шу сабабли ЖССТ вабонинг дунё бўйлаб тарқалиш хавфини юқори деб баҳолади ва 2023 йил январь ойидан 2024 йил майигача вакциналарга бўлган талаб икки баробар ошганини маълум қилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates