Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида 640 мингдан ортиқ одам тошқиндан жабр кўрди

    Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам штатининг 19 та туманида 640 мингдан ортиқ аҳоли кучли муссон ёмғири оқибатида юзага келган сув тошқинидан жабр кўрди.

    Ҳудуднинг асосий дарёси Браҳмапутра ва унинг ирмоқларида сув сатҳи ҳозирда хавф чегарасидан юқори. Расмийларнинг қайд этишича, 2024 йилда сув тошқини ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45 кишини ташкил қилди.

    Штат ҳукумати 72 та вақтинчалик бошпана лагери ва яна 64 та ёрдам тарқатиш марказларини ташкил этди. Қутқарув ишларига қуруқликдаги ва чегара қўшинлари ва ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари жалб қилинди, деб хабар беради report.az.