Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) расмий равишда кўкрак бези саратонини дунёдаги энг кенг тарқалган саратон тури деб тан олди. Кўкрак бези ўсмалари янги саратон касалликларининг тахминан 12 фоизини ташкил қилади.
Ўпка саратони рейтингда иккинчи ўринда туради (у сўнгги 20 йил ичида етакчи бўлиб келмоқда), колоректал саратон эса учинчи ўринда.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили кўкрак бези саратонининг 2,3 миллионга яқин янги ҳолатлари аниқланди (саратон касаллиги аниқланган умумий сонининг 11,7 фоиз). Aёлларда кўкрак бези саратони энг кўп ташхис қўйилган саратон ва аёллар ўлимнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
ЖССТ семириш кўкрак бези саратони учун асосий хавфли омил эканлигини таъкидлаб ўтди. Семиришдан ташқари, саратон касаллигининг хавфли омилларига чекиш, мева ва сабзавотларни етарли даражада истеъмол қилмаслик, жисмоний фаолиятнинг етишмаслиги ва спиртли ичимликлар ичиш киради.
Мутахассислар тахминига кўра, 2040 йилга қадар ҳар йили 30 миллионга яқин янги саратон билан касалланиш ҳолати аниқланади (ўтган йили бу кўрсаткич 19,3 миллион эди).









