ЖССТ: "Mpox" вирусининг тарқалиши сезиларли даражада камайган, бироқ...

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, шу кунгача Ер юзида "mpox" (маймун чечаги) вирусини юқтирган қарийб 84 минг нафар бемор рўйхатга олинган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

    Улардан 75 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Аммо реал кўрсаткичлар бундан юқори бўлиши мумкин. Тўғри, касалликнинг тарқалиши эпидемия бошланган даврга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди. Чунки қатор мамлакатлар, айниқса, Африка минтақасида мазкур вирусга қарши синамалар ҳам, вакциналар ҳам мавжуд эмас.

    ЖССТ мутахассиси Розамунд Льюиснинг таъкидлашича, ушбу ҳолат уч йил ўтиб, "mpox"нинг янада юқувчан мутациялари пайдо бўлишига замин яратиши мумкин. Бу эса чинакам хавф. “Шу боис, дунё бўйлаб янги эпидемияларни имкон қадар тезроқ аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун кўпроқ тест ва вакциналар ишлаб чиқилиши керак” — деб хулоса қилади мутахассис.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates