“Биз дунё бўйлаб болаларнинг ташвишларига шерикмиз, чунки Қорбобо кекса одамлар учун хавфли бўлиши мумкин. Аммо айтишим мумкин, Қорбобо бу вирусга қарши иммунитетга эга. Биз у билан озгина суҳбатлашдик, у ҳаммасини яхши эканлигини айтди. Қорқиз ҳам яхши. Ва дунёдаги кўпгина давлатларнинг раҳбарлари Қорбобо ўз ҳаво ҳудудига кириши учун карантин чекловларини юмшатганликларини айтишди. Шундай қилиб у барчага совғаларни улашади”, — деди Керкхове.
Мутахассиснинг таъкидлашича, айни пайтда болалар Қорбобо билан масофани сақлаш ва ота-оналарининг барча гигиена талабларини бажариш зарурлигини унутмасликлари керак.