баннер
1 апр 2025
02:52

    TikTok асосчиси Хитойнинг энг бой одамига айланди

    TikTok хизматига эгалик қилувчи ByteDance асосчиси Чжан Имин Хитойнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Буни Bloomberg миллиардерлар индекси тасдиқлайди.

    41 ёшли тадбиркорнинг бойлиги 2024 йилда 13,6 миллиард долларга ошди ва 2025 йил март ойи охирида 57,5 ​​миллиард долларни ташкил этди. Иккинчи ўриндан 56,6 миллиард доллар капитал билан Tencent Holdings технология компанияси асосчиси Пони Ма (шунингдек, Ма Хуатэн номи билан ҳам танилган) жой олди. Учинчи ўринни шиша сув ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи Nongfu Spring компанияси раҳбари Чжун Шаньшань эгаллади, унинг бойлиги 54,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.

    Ўтган йили Пони Ма Bloomberg Billionaires Index версияси бўйича Хитойнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаганди. Ўшанда унинг бойлиги 43,7 миллиард долларга баҳоланган эди. Чжун Шаньшань 43,6 миллиард доллар бойлиги билан иккинчи ўринни банд этганди. Чжан Имин 43 миллиард доллар бойлиги билан учинчи ўриндан жой олганди, деб хабар беради gazeta.ru.


    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech