Журналист ва собиқ ҳоким Назиржон Саидов вафот этди

    Таниқли журналист, собиқ Олтинкўл туманининг биринчи ҳокими Назиржон Саидов вафот этди.

    У Журналистлар уюшмаси аъзоси бўлиб, "Эл юрт ҳурмати" ордени, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонлари билан тақдирланган.

    Назиржон Саидов 1948 йилда Олтинкўл туманида таваллуд туғилган. 1979 йилда Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган.

    Ижодий фаолиятини давомида 1970 йилда Андижон туман ижроия қўмитаси муассислигидаги "Коммунизм тонги" (ҳозирда "Андижон тонги") газетасида адабий катта адабий ходим вазифасидан бошлаган. Турли йилларда мухбир, бўлим мудири ва муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1978-1984 йилларда Олтинкўл туманидаги "Коммунистик меҳнат учун", 1999 йилдан 2004 йилга қадар "Андижоннома" ва "Андижанская правда" газеталари муҳаррири сифатида фаолият юритган.

    Назиржон Саидов 1984 йилдан 1999 йилга қадар ҳокимлик тизимида ишлаган бўлиб, 1984 йилдан Олтинкўл тумани ижроия Қўмитаси раиси ўринбосари, 1990-1993 йилларда Олтинкўл туман ҳокими, 1993-1999 йилларда Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари, котибият мудири лавозимларида ишлаган. 2008-2021 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари сифатида иш олиб борган.

    Фахрий журналист 2001 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 2019 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган. II чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлган.