Калуга вилояти делегацияси билан учрашув

    Халқаро ҳамкорлик 28 август 2021 620

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмоновнинг Россия Федерациясининг Калуга вилояти Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Людмила Дмитриева бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Тадбир доирасида Людмила Дмитриева Ўзбекистон улар учун экспортчи мамлакатлар учталигига киришини ва ҳамкорлик учун устувор аҳамиятни касб этишини таъкидлади. Бир неча йиллардан бери давом этиб келаётган ушбу ҳамкорлик вақт синовидан ўтган, Ўзбекистон – ишончли ҳамкор. У ўзаро иқтисодий алоқаларимиз, айниқса, тиббиёт ва металл иншоотлари йўналишидаги ҳамкорлик истиқболли бўлишига умид билдирди. 2019 йилда Калуга делегация ўхшаш бизнес мақсадларида келганлиги, ташриф давомида илк монолит кўприк қурилиши учун техникани етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини айтиб ўтди.

    Шунингдек, Людмила Дмитриева Ўзбекистонни яқинлашиб келаётган Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаб, мамлакатимизга фаровонлик ва ўзаро иқтисодий алоқаларимизга янада ривожланиш тилади.

    РФ минтақаларидан ташрифларни ташкиллаштирувчи «Экспо-контракт» компаниясининг раҳбари Георгий Кварцнинг фикри ҳам қизиқарли. Кварцнинг фикрича, Ўзбекистон нохомашёвий ва ноэнергетик экспорт учун истиқболли бўлган мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллайди.

    Тадбирнинг расмий қисми якунидан сўнг, Калугадан келган меҳмонлар тошкентлик тадбиркорлар ва давлат органлари вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates