Камбағалликни қисқартириш йўлидаги муҳим қадамлар

    Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар Қашқадарёда бутун бўй-басти билан намоён бўляпти. Қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, нефть-газ, геология, транспорт, йўл қурилиши, газ, электр, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқлардаги янгиланиш ва ўзгаришлар одамларни келажакка ишонч билан интилиб яшашга ундамоқда.

    Вилоятда 2020-2022 йилларга мўлжаланган ҳудудий инвестиция дастурига асосан 15,2 триллион сўмлик 1615 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 19 минг 617 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

    Тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган 8 ойида 720,2 миллиард сўм инвестиция ҳисобига 401 та тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилди. Бунинг ҳисобига 1757 та иш ўринлари яратилди.

    Кўрсаткичларнинг ижобий тенденциясида тадбиркорлик субъектларининг ҳиссаси катта бўлаётгани қувонарлидир. Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбасини шакллантириш мақсадида, жорий йилнинг ўтган даврида 3274 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди ва 10 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди. Кичик бизнес субъектларига 3,6 триллион сўмга яқин кредит маблағлари ажратиб берилди.

    Йил якунига қадар яна 3711 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинади, 1400 тасини фаолияти тикланади ва 11590 нафар кишининг бандлиги таъминланади. Жумладан, Қарши туманидаги LТ “Тekstil International” қўшма корхонаси, Косон туманидаги “Бунёдкор” МЧЖ, Китоб туманидаги “Китоб ип йигирув” АЖ, Яккабоғ туманидаги “Рус дост текстиль” МЧЖ ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Шаҳрисабз текстил” МЧЖ корхоналари томонидан жами 34,8 минг тонна ип калава ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 3050 та янги иш ўринлари яратилади.

    Вилоят маркази бўлган Қарши шаҳрида 276 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Кейинги йилларда шаҳар қиёфаси тубдан ўзгариб, замонавий қиёфа касб этмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида 3 та умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим муассасаси, тадбиркорлар томонидан 30 дан зиёд объект – меҳмонхона, тўйхона, умумий овқатланиш шохобчалари, дорихона ва клиникалар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

    – Шаҳарда аҳолини иш билан таъминлаш, доимий даромад манбаига эга аҳоли қатламини кенгайтириш, “темир дафтар”да қайд этилган оилаларни камбағалликдан чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётир, – дейди Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Дўстмурод Султонов. – Бунда янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш қувватлари, лойиҳалар муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Кейинги уч йилда шаҳарда 2093 та кичик бизнес субъекти ташкил қилинди.

    Хусусан, саноат тармоғида “Ширин ният барака” масъулияти чекланган жамияти томонидан мева ва сабзавотларни қуритиш линияси ишга туширилиши натижасида 50 та янги иш ўрни яратилди. Уларнинг аксарияти “темир дафтар”да қайд этилган оилалар аъзолари ва ёшлар экани айниқса аҳамиятлидир. Бугунги кунда улар томонидан ҳар ойда қарийб 4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ички ва ташқи бозорга етказилмоқда. Шу билан бирга корхона маҳсулотлари Россия, Германия каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

    – Бир неча йилдан бери ишсиз ўтиргандим, маҳалламизда мазкур корхона фаолияти йўлга қўйилганидан кейинг шу ерга ишга кирдим, – дейди Юлдуз Мустофоқулова. – Ишим ўзимга ёқади. Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган. Энг асосийси, ишхонам уйимизга яқин.

    Қаршида ташкил этилган кичик саноат зонасида жойлашган “Safe Collection” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикувчилик цехи лойиҳаси 1,2 миллиард сўм эвазига ҳаётга татбиқ этилган. Тайёр кийим-кечак ва бош кийимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада 50 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда 35 та иш ўрни яратилган бўлиб, асосан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар аъзолари қабул қилинган. Зебо Ибодова бу ерда ишлаётганидан бениҳоя мамнун. Меҳнатдан роҳат топаётгани гап-сўзларидан шундоқ сезилади.

    – Хотин-қизлар учун доим ҳам қулай иш топилавермайди, – дейди тикувчи Зебо Ибодова. – Лекин ҳудудимизда тадбиркорлар кўпаймоқда ва биз каби хотин-қизларнинг уйидан узоқ бўлмаган жойда фойдали меҳнат билан шуғулланишига имкон яратилмоқда. Шукрки мана шу корхонада қизиққан соҳам бўйича ишлаяпман. Бундан оила аъзоларим ҳам мамнун.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates