Карантинда хорижга 124,2 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот сотилди

    Бизнес 11 май 2020 654

    Мамлакатимизда карантин жорий этилганига қарамай, Тошкент вилоятида жорий йилнинг биринчи чораги учун белгиланган экспорт режаси уддаланди.

    Ҳудуддаги 439 та экспортёр корхона томонидан жами хорижга 124,2 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот сотилди.

    Уларнинг 101,6 миллион АҚШ доллари қийматидагиси тайёр саноат маҳсулотлари, 22,5 миллион АҚШ доллари эса сабзавот маҳсулотлари ҳисобланади.

    Масалан, Зангиота туманида мавжуд 3945 та хўжалик юритувчи субъектларининг айримлари карантин пайтида ўз фаолиятини тўхтатган эди. Лекин карантин чоралари юмшатилгач, дастлаб 1948 та корхона фаолиятини тиклади. Кейин 2750 та корхона иш бошлади. Бугунги кунда умумий овқатланиш шохобчалари ва бозор ҳудудидаги 949 та корхоналар бўлиб, кейинги босқичда уларни ҳам ишни тушириш режалаштирилган. Айниқса, экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини тўхтатмади. Жорий йилнинг бошидан буёр 5 миллион 155 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот экспорт қилинди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, тумандаги "WORLD CLASS" масъулияти чекланган жамияти карантин даврида иш жараёнини тўхтатмаган корхоналардан биридир. Жамоада карантин шароитида 200 нафар кишининг 60 нафари ишни давом эттирди. Натижада 41 минг АҚШ доллари миқдоридаги хомашё экспорт қилинди ва 320 млн. сўм миқдоридаги солиқ маблағлари давлат бюджетига тўланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates