баннер
15 апр 2025
22:12

    Картадан картага пул ўтказиш бўйича янги талаблар қийинчилик келтириб чиқармайди

    Марказий банк картадан картага пул ўтказиш бўйича 1 июлдан кучга кирадиган талаблар мижозларга қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқармаслигини маълум қилди.

    Аввалроқ шу йилнинг 2 июль санасидан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар тизимлари ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилиши ҳақида хабар берилганди.

    Марказий банк картадан картага пул ўтказиш бўйича 1 июлдан кучга кирадиган талаблар мижозларга қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқармаслигини маълум қилди.

    Қайд этилишича, ички электрон пул ўтказмалари юзасидан маълумотларга қўйиладиган талаблар бўйича, Ички назорат қоидаларининг 312 – бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотларни жўнатувчининг идентификацион маълумотлари билан бирга юборилишини таъминлашлари кераклиги белгиланмоқда.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу банд талаблари мижозларга қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқармайди, сабаби ушбу талаб тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасида маълумот алмашинуви бўйича мажбуриятларга тааллуқли бўлиб, мижоз томонидан аккаунт очилишида олинган, яъни мавжуд идентификацион маълумотларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмаларида ўтказма билан бирга юборилишини таъминлашлари лозимлигини англатади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech