Энг кўп қайси соҳа тадбиркорлари солиқ тўлашдан қочаётгани маълум қилинди

    Молия 22 декабр 2025 189

    Жорий йилнинг январ–ноябрь ойларида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган 3 305 та тадбиркорлик субъектида солиқ аудити ўтказилиб, 12,1 трлн сўмлик солиқ суммаси аниқланди.

    2025 йилнинг январ–ноябрь ойларида давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган 3 305 та тадбиркорлик субъектида солиқ аудити ўтказилди. Бу мазкур даврда фаолият кўрсатган жами 563,9 мингта солиқ тўловчининг 0,6 фоизини ташкил этади.

    Солиқ аудитлари давомида аниқланган солиқ хавфи суммаси 10,7 трлн сўмни, аудит натижасида аниқланган умумий сумма эса 12,1 трлн сўмни ташкил этди.

    Аниқланган солиқ суммалари соҳалар кесимида қуйидагича тақсимланган:

    • савдо ва умумий овқатланиш соҳасида — 7,7 трлн сўм (64%);
    • ишлаб чиқариш соҳасида — 1,1 трлн сўм (9,2%);
    • қурилиш соҳасида — 1,1 трлн сўм (9,3%);
    • хизмат кўрсатиш соҳасида — 858,8 млрд сўм (7,1%);
    • қишлоқ хўжалиги соҳасида — 610,9 млрд сўм (5,1%);
    • транспорт соҳасида — 316 млрд сўм (2,6%);
    • бошқа соҳаларда — 326,6 млрд сўм (2,7%).

    Ўтказилган солиқ аудитлари натижасида 1 594 та солиқ тўловчи томонидан 21,2 трлн сўмдан ортиқ солиқ базаси яширилгани аниқланди. Хусусан:

    • 584 та субъектда 8,8 трлн сўмлик реализация қилинган товарлар суммаси кўрсатилмаган;
    • 508 та субъектда 6,2 трлн сўмлик товарлар инвентаризация вақтида омбор ёки реализация жойида мавжуд бўлмаган;
    • 502 та субъектда 6,2 трлн сўмлик кирим қилинмаган товарлар сақланган ва (ёки) реализация қилинган.

    Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар тўлов муддати келган 6,5 трлн сўм солиқ суммасининг 3,4 трлн сўми, яъни 52,2 фоизи тўлаб берилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates