Каспий денгизи чекинмоқда: интернетда хавотирли видео пайдо бўлди

    Саёҳатчи, блогер Нуркен Тажибай дрон ёрдамида баландликдан Каспий денгизини тасвирга олди. Унда қирғоқ бўйларидан сув чекина бошлагани акс этган.

    Фойдаланувчилар ушбу ҳодисадан хавотирга тушмоқда. Баъзилар мазкур ҳодисани “ҳалокат” деб ҳисобласа, бошқалари бунга одамларнинг таъсири ва нефть қазиб олиш сабаб бўлаётган бўлиши мумкинлигини ёзади, айримлар табиий сабаблар ва сув омбори сатҳидаги даврий ўзгаришларни истисно қилиб бўлмаслигини таъкидлаган, деб хабар беради tengrinews.kz.