Кеча юртимизнинг 12 та ҳудудида 235 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

    Саломатлик 29 ноябр 2021 690

    Кеча юртимизнинг 12 та ҳудудида 235 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами касалланганлар сони 193 минг нафардан ошди.

    2021 йил 28 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193065 (+234) нафарни ташкил этмоқда.

    Янги касалланиш ҳолатларининг:

    2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
    14 нафари Андижон вилоятида,
    11 нафари Бухоро вилоятида,
    7 нафари Жиззах вилоятида,
    1 нафари Навоий вилоятида,
    6 нафари Наманган вилоятида,
    21 нафари Самарқанд вилоятида,
    4 нафари Сирдарё вилоятида,
    15 нафари Фарғона вилоятида,
    11 нафари Хоразм вилоятида,
    87 нафари Тошкент вилоятида,
    55 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

    Кеча кун давомида:

    Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,

    Андижон вилоятида 11 нафар,

    Бухоро вилоятида 9 нафар,

    Қашқадарё вилоятида 4 нафар,

    Наманган вилоятида 7 нафар,

    Самарқанд вилоятида 28 нафар,

    Сирдарё вилоятида 1 нафар,

    Фарғона вилоятида 12 нафар,

    Хоразм вилоятида 13 нафар,

    Тошкент вилоятида 86 нафар,

    Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189664 (+216) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

    Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1399 нафарни ташкил қилди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

    Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди.

    Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates