Келгуси беш йилда 517 та қишлоқнинг бош режаси ишлаб чиқилади

    Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати томонидан ташкил этилган брифингда айтиб ўтилди.

    Гап шундаки, ушбу вазифалар Президентимиз томонидан жорий йилнинг 11 сентябрида имзоланган “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023-2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган.

    Унда қайд этилишича, 2023-2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастури ҳамда бош режалари ишлаб чиқиладиган шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқлар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, келгуси 5 йилда 27 та шаҳар, 217 та шаҳарча ва 517 та қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари ишлаб чиқилади. Бош режаларни ишлаб чиқишга масъул лойиҳа институтлари ҳам белгилаб берилди. Хусусан, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” институти шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқади. “ТошкентбошпланЛИТИ” институти эса Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, Тошкент вилояти шаҳарлари ҳамда шаҳарчаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқади.

    Қарордан, шунингдек, соҳага оид бошқа янгиликлар ўрин олган.

    2024 йилнинг 1 январига қадар Шаҳарсозлик геоахборот тизими ишга туширилади. Натижада:

    - ҳудудларнинг барча ижтимоий-иқтисодий маълумотлар турларини яратиш, бошқариш, 3D-визуал кўринишини шакллантириш ва комплекс таҳлил қилиш имконияти яратилади;

    - ҳудудлар консервация, реконструкция ва реновация зоналарига ажратилиб, геофазовий маълумотларни жойлаштириш орқали аҳоли пунктларининг “рақамли эгизаклари” яратилади;

    - бош режалар ва йирик лойиҳаларни жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш жараёнлари рақамлаштирилади;

    - бош режалар асосида қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларни бериш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.

    Одамларга қулай ҳаёт муҳити яратиш, шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Менинг ҳудудим” электрон платформаси ишлаб чиқилади. “Менинг ҳудудим” электрон платформасида манфаатдор вазирлик ва идораларнинг шахсий кабинетлари яратилиб, улар фаолиятига тааллуқли бўлган маълумотлар маҳалла кесимида рақамли шаклда киритиб борилади. Бош режалар ва мастер режаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикри ўрганилади ҳамда овоз бериш механизми жорий этилади. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг шаҳарсозлик ҳамда тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли ташаббусларини акс эттирувчи тизим жорий қилинади.

    Умуман, мазкур қарорга биноан, ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатдан режалаштиришга доир ишлаб чиқиладиган ҳужжатларнинг 3 та даражаси белгиланди.

    Биринчи даражада Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси, ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш схемалари ҳамда шаҳарлар атрофи зоналари интеграцияси асосида агломерация ҳудудларини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.

    Иккинчи даражада эса шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг бош режалари, шунингдек, қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатдан ривожлантириш схемалари ва учинчи даражада ҳудудларнинг мастер режалари ёки батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates