«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини назорат қилиш учун электрон дастур ишга туширилди

    Рақамлаштириш 26 май 2021 2041

    2021 йилда «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва бошқа дастурлар доирасида 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Дастурларда белгиланган вазифаларни амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида махсус электрон дастур ишга туширилди.

    Таъкидланишча, дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот — @obod_mahalla_dasturi_bot ҳам ишлаб чиқилган.

    «Агар Сиз яшаётган ҳудудда „Обод қишлоқ“ ва „Обод маҳалла“ дастурлари доирасида қурилаётган бино-иншоотларда камчиликларни пайқасангиз, қурилиш ишларининг сифатсиз олиб борилаётгани ёки тўхтаб қолганининг гувоҳи бўлсангиз, асл ҳолатни суратга олинг ва махсус телеграмм-ботга жойлаштиринг», дейилади хабарда.

    Бунинг учун мавжуд камчиликларни суратга олиш, телеграмм-ботга кириб, объект жойлашган ҳудудни белгилаш ва юбориш талаб этилади.

    Махсус электрон дастур эса «Ишчи гуруҳ»ни автоматик тарзда қизил белги билан келиб тушган мурожаат ҳақида хабардор қилади. Шундан сўнг, мавжуд салбий ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилади.

    Бош прокуратура ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган ватандошларни жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирмоқда.

    «Дастурларнинг самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилишига ҳисса қўшинг!», дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates