Косонда бир кунда иккита давлат боғчаси иш бошлади

    Косон тумани Қашқадарё вилоятидаги энг кўп давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига эга ҳудудлардан бири ҳисобланиб, фаолиятини бошлаган яна 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудуднинг мактабгача таълим соҳасидаги салоҳиятини янада оширди.

    Хусусан, тумандаги “Обод” маҳалласида “Обод қишлоқ” давстури асосида 3 миллиард 918 миллион сўм маблағ ҳисобига 120 ўринли 44-давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб, фойдаланишга топширилди.

    Ташкилотда таълим-тарбия учун шароитлар муҳайё этилган. Бу ерда ментал арифметика, инглиз тили ва каратэ тўгараклари ҳам иш бошлади. Қувонарли томони ташкилот фаолиятини бошлаши ҳисобига қўшимча 25 та янги иш ўринлари яратилди.

    Шунингдек, “Арабхона” маҳалласида ҳам Президент қарорига асосан, 5 миллиард 868 миллион сўм маблағ ҳисобига 150 ўринли 45-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам янги қурилиб, болажонлар ихтиёрига топширилди. Бу ерда эса 30 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

    Ташкилотларнинг очилиш маросимларига Косон туман мактабгача таълим бўлими мудири, бўлим масъуллари ва маҳалла фаоллари қатнашди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates