Келгуси йилда Қорақалпоғистонда 24 та мактаб, 5 та боғча, 7 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади

    Қорақалпоғистон аҳолисига қулай шароитлар яратиб бериш учун республика бюджетидан йил якунигача қўшимча 100 миллиард сўм берилиши белгиланди.

    Келгуси йилда Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа ва инфратузилма учун 1 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режа қилинган. Хусусан, 24 та мактаб, 5 та боғча, 7 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади.

    Саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектларига инфратузилма олиб боришга 353 миллиард сўм йўналтирилади.

    Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates