Жиззахдаги боғчада 2 нафар бола овқатдан заҳарлангани аниқланди

    Болалар омбудсмани Жиззахнинг Пахтакор туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болалар оммавий заҳарланганини, ҳолат вилояти прокуратураси томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

    Аниқланишича, шу йилнинг 2 август куни Пахтакор туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган И.Ф. (қиз бола, 2020 йилда туғилган) ва С.Т. (қиз бола, 2019 йилда туғилган) тана ҳароратининг кўтарилиши сабабли ота-онаси туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Болалар овқатдан заҳарланиш ташхиси билан гумонланиб, юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

    Мазкур ҳолат бўйича шу кунни ўзида ушбу нодавлат таълим ташкилотида тарбияланаётган қолган 14 нафар бола ҳам туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида шифокорларнинг кузатувига олиниб, зарур муолажалар олиб борилган ва уларда соғлигидан шикоятлар аниқланмагани туфайли уйларига жавоб берилган.

    Шунингдек, эпидемиологик суриштирув давомида болаларга нонушта пайти берилган озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинган.

    Ҳозирда Пахтакор тумани прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates