Кембрижнинг биология ва физика фанларидан ўқув-методик адабиётлари маҳаллийлаштирилмоқда!

    Cambridge Assessment International Education ташкилотининг ўқув дастурлари, ўқув режалари ва малакалари бўйича директор ўринбосари Абигаил Барнетт ва Таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Стеве Кинг Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлди.

    Агентлик вакиллари билан бўлган учрашув давомида мазкур дастурларни маҳаллийлаштириш юзасидан бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар, таклифлар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

    Маълумот учун, Президент таълим муассасалари агентлиги ва Cambridge Assessment International Education ташкилоти ўртасида физика ва биология фанларининг IGCSE вa A-level дарсликларини ўзбек тилига таржима қилиш юзасидан шартнома имзоланган.

    Айни дамда бу борада ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда.

    Шунингдек, меҳмонлар учун Президент мактаби биноси бўйлаб экскурсия ва ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди ҳамда мактаб фаолияти, дарс жараёнлари, ўқувчиларимиз томонидан эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates