Кейинги ўқув йилидан нималар ўзгаради?

    Таълим 29 ноябр 2023 497

    Абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади.

    Президент қарорига кўра 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

    - олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;

    - умумтаълим фанлари бўйича халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишда инобатга олинади. Бунда, тан олинган халқаро сертификатлар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарори билан тасдиқланади;

    - юқори салоҳиятли академик лицейлар ўқув дастурлари халқаро дастурлар («International Advanced Levels», «International Baccalaureate») асосида ишлаб чиқилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates