Ким кўп даромад топди?

    ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп пул ишлаган клублар номи эълон қилинди

    АS хабарига кўра, Мадриднинг “Реал” клуби 2023/24 йилги мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп пул ишлаган жамоа бўлди. Клуб маблағини 80 миллион еврога кўпайтирган.

    Бу пулнинг 15,6 миллион евроси гуруҳ босқичидаги иштироки, 16,8 миллион евроси гуруҳ ўйинларидаги ғалабалари учун берилган. Шунингдек, 9,8 миллион еврони 1/8 финалга чиққани учун ва 36,4 миллион еврони бонуслар кўринишида олади.

    Бу “баҳс”да “Реал”дан кейинги ўринларни қуйидаги жамоалар банд этган: “Бавария” – 76,64 млн. евро, “Ман Сити” – 76,48 млн. евро, “Барселона” – 71,53 млн. евро, “Атлетико” – 71,11 млн. евро, ПСЖ – 63,89 млн. евро, “Порту” – 63,57 млн. евро, “Боруссия” Д – 63,52 млн. евро, “Арсенал” – 63,36 млн. евро, “Наполи” – 58,04 млн. евро.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates