Кимларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўлов тўланади?

    Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати тегишли меъёрий ҳужжатларга таяниб, бу саволга жавоб берди. 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июндаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-274-сон қарорига мувофиқ, 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов (2022 йил 1 июнь ҳолатига 300 000 соъм) тўлаб борилиши белгиланган.

    Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этилган маълумотларга асосан, жорий йилнинг июн ойи учун 3 758 нафар фуқароларга тўлов қайдномалари шакллантирилиб Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказилди ва 28 июнь ҳолатига 3 722 нафарга ёки 99 фоиз тўловлар амалга оширилди. Жорий йил июнь ойида вақтинча уйида йўқлиги сабабли тўланмасдан қайтарилган 36 нафар фуқароларга қўшимча тўлов маблағлари июль ойи тўловларига қўшиб етказилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates